“Давлат тили- ифтихорим”

Mактабда Ўзбекистон Республикасининг  Давлат тилига 30 йил тўлиши муносабати билан  21 октябрь куни “Давлат тили- ифтихорим” мавзусида тадбир ташкил этилди. Адабий-бадиий кеча намойши Давлатимиз Мадхияси билан бошланди. Мактаб ММИБДУ Ж.Сабиров ўзбек тилининг бойлиги,унинг имкониятлари, ўтмиши ва бугуни ҳақида сўзлаб, тадбирни очиб бердилар. 9-синф ўқувчиси М.Алданазарова “Тил- маънавият уммонининг гавхари” мавзусида маъруза ўқиди.Тадбирда ўзбек тилига бағишлаб шеърлар, алёрлар, дилрабо қўшиқлар ва жозибали рақслар ижро этилди.