Mактабимизда Ўзбекистон Республикасини Давлат Конституциясига 27 йил тулиши муносабати билан 5- 9 синф ўқувчилари уртасида тадбир булиб утди .
Mактабимизда Ўзбекистон Республикасини Давлат Конституциясига 27 йил тулиши муносабати билан 5- 9 синф ўқувчилари уртасида тадбир булиб утди .
Mактаб уқитувчилари билан биргаликда Ногиронлар куни муносабати билан ижтимоий химояга мухтож Сәрсенбаева Пердегул ва Алпысбаева Нышангул опаларнинг холидан хабар олиниб сoвғaлар улашилди .
Mактабимизда 7-8 синф ўқувчиларининг ОЙТС га қарши кураш куни мунособати билан «Биз-ОЙТС га қаршимиз» шиори остида тадбир булиб утди.
“Мактабда 5- ташаббус” фестивалини утказиш мақсадида 5-11 синф ўқувчилари уртасида 2-ташаббус Ёшларни жисмоний шиниқтириш уларнинг спорт сахосидаги қобилиятини янада ошириш мақсадида Ёшлар етакчиси Г. Сулейменова ва Жисмоний тарбия фани уқитувчиси Б.Турдимуратов билан биргаликда Веломусобақа ва 100 метрга югириш мусобақалари ташкил этилди.
Mактабда Ўзбекистон Республикасининг Давлат тилига 30 йил тўлиши муносабати билан 21 октябрь куни “Давлат тили- ифтихорим” мавзусида тадбир ташкил этилди. Адабий-бадиий кеча намойши Давлатимиз Мадхияси билан бошланди. Мактаб ММИБДУ Ж.Сабиров ўзбек тилининг бойлиги,унинг имкониятлари, ўтмиши ва бугуни ҳақида сўзлаб, тадбирни очиб бердилар. 9-синф ўқувчиси М.Алданазарова “Тил- маънавият уммонининг гавхари” мавзусида маъруза ўқиди.Тадбирда ўзбек тилига бағишлаб шеърлар, алёрлар, дилрабо қўшиқлар ва жозибали рақслар ижро этилди.
Mактабда 2019 йил 16 ноябрь куни Конимех туманига қарашли 18-сонли мактабда бошланғич синф ўқувчилари ўртасида PIRLS халқаро дастур бўйича ўқиш ўтказилди. Ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
8 ноябрь куни “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида мактабда “Мен ҳам бераман” мавзусида иншолар ва расмлар танлови ташкил этилди.Танловни ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича тажрибали педагог ва раҳбар ходимлардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби тўзилди.Ўқувчиларга сайловларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамиятига оид тушунчалар берилди.5-6 синф ўқувчилар ўртасида ўтказилган расмлар танловида мактабнинг 6-синф ўқувчиси Асембекова Айкен I урин, 6-синф ўқувчиси Туранова Аяжан II урин ва 5-синф ўқувчиси Уразкулова Лида III уринни эгалладилар. 7-8 синф ўқувчилари ўртасида ижодий баёнлар ёзиш бўйича 8-синф ўқувчиси Куанишова Гулжан I урин, 7-синф ўқувчиси Жалгасова Гулзат II урин ва 7-синф ўқувчиси Нуриддинова Акжаркин III уринни қулга киритдилар. 9-11 синфларда иншо ёзиш бўйича 9-синф ўқувчиси Алданазарова Макпал I уринни, 10-синф ўқувчиси Абдреймова Нурсила II уринни ва 11-синф ўқувчиси Данабаева Наргиза III уринни эгалладилар.
Мактабда 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги “Диний-маърифий фаолиятини ташкиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сон қарорининг эктремистик ва террористик ташкилотларга алоқадор шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштирув йўналиши бўйича ҚФИ профилактика инспектори Н.Исламов иштирокида ўқувчи-ёшлар ўртасида учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
5 октябрь куни мактабнинг 5-10 синф ўқувчилари ўртасида ёшларнинг мусиқа, россомлик,адабиёт,театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқтиришларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга ҳизмат қилиш бўйича биринчи ташаббус асосида мактабда ўқувчиларни табиатни асраш, уларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, буш вақтларин мазмунли ташкил этиш мақсадида “Таңғажайып алтын күз” мавзусида танлов ўтказилди.